Жондор тумани ҳокими ўринбосарларининг 23-MТТга ташрифи

Жорий йилнинг 4-феврал санасида Жондор туман ҳокимининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Н.Ахматов, қурилиш масалалари бўйича ўринбосари А.Зокиров, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи Р.Саъдуллаев «Довуд» МФЙда жойлашган 23-сон мактабгача таълим ташкилотига ташриф буюрдилар. Уларга мактабгача таълим бўлими мудири О.Баракаев ҳамроҳлик қилди.

Мутасаддилар томонидан МТТдаги иссиқлик тизими, болаларни соғлом овқатлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди. Шунингдек, 23-МТТни 2022-йилда «Обод қишлоқ» дастури доирасида таъмирлаш ва қўшимча бино қуриш масалалари муҳокама қилинди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *